Фан-техника | 19:12 / 26.10.2023
48937
1 дақиқада ўқилади

Motorola чинакам букилувчан смартфонни намойиш этди 

Уни билакка ўраб қўйиш мумкин. 

Lenovo Tech World ’23 кўргазмасида Motorola компанияси pOLED FHD+ дисплейига эга концептуал смартфонни тақдим қилди. Уни чинакамига буклаш ва ўраш мумкин. 

Компаниянинг қайд этишича, ушбу технология асосида букиладиган мобил телефонлар ва катта қурилмалар, жумладан, шахсий компютерлар билан ишлаш бўйича катта тажриба ётади. 

Бундай гаджет горизонтал ҳолатда оддий Android телефони каби ишлаши, букилган бўлса, стенд гаджетига айланиши мумкин. Уни билакка ўраб қўйса ҳам бўлади. 

Текис ҳолатда 6,9 дюймли экрандан тўлиқ фойдаланиш мумкин, лекин букланганда фақат 4,6 дюймли қисмидан фойдаланса бўлади. 

Смартфоннинг қачон сотувга чиқиши ва нархи ҳақида маълумот берилмаган.

Мавзуга оид