Қирғизистонда ШҲТ ҳукуматлар раҳбарлари кенгашида 14 та ҳужжат қабул қилинди
Кун тартибига мувофиқ, долзарб иқтисодий ва гуманитар масалалар юзасидан фикр алмашилди, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
26 октябр куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар, Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Мухбир, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов, Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян, Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров, Покистон ташқи ишлар вазири Жалил Аббос Жилоний, Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода ҳамда ШҲТ бош котиби Чжан Мин ва ташкилотнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижро қўмитаси директори Руслан Мирзаев қатнашди.
Кузатувчи мамлакатлар ва фахрий меҳмонлар сифатида мажлисда Беларус бош вазири Роман Головченко, Мўғулистон бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Хўжамурот Гелдимурадов ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедев, Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясникович иштирок этди.
«Ола-Арча» давлат қароргоҳида мажлис қатнашчиларини дастлаб Қирғизистон президенти Садир Жапаров қабул қилди.
Шундан сўнг, ҳукумат раҳбарларининг кенгайтирилган таркибда мажлиси бўлди.
Кун тартибига мувофиқ, долзарб иқтисодий ва гуманитар масалалар юзасидан фикр алмашилди, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида ШҲТ аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари 14 та ҳужжатни қабул қилди:
- Кенгашнинг 22-йиғилиши якунлари бўйича қўшма коммюнике;
- ШҲТ котибиятининг аъзо давлатларни кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлиги дастурини амалга ошириш доирасида ўтказилган тадбирлар ва учрашувлар тўғрисидаги ҳисоботи бўйича бош маслаҳатчининг қарори;
- ШҲТ 2022 йилги бюджети тўғрисидаги молиявий ҳисобот бўйича қарор;
- ШҲТ 2024 йилга мўлжалланган бюджети тўғрисидаги қарор;
- ШҲТ Молиявий қоидалари тўғрисидаги қарор;
- ШҲТ доимий органлари мансабдор шахсларининг иш ҳақи, кафолатлари ва компенсациялари тўғрисидаги Низом бўйича қарор;
- ШҲТ доимий фаолият юритувчи органларининг молия-хўжалик фаолиятининг ташқи аудитини ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботи бўйича қарор;
- ШҲТ аъзо давлатлар темирйўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси бўйича қарор;
- ШҲТ Котибиятининг штат жадвали бўйича қарор;
- ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижро қўмитасининг штат жадвали тўғрисидаги қарор;
- ШҲТ минтақасидаги харидорлар ва сотувчиларнинг рақамли учрашувини ўтказиш концепцияси бўйича қарор;
- 2017 йил 1 декабрдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
- Рақамли савдо соҳасида ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул бўлган ШҲТ аъзо давлатларнинг вазирликлари ва идоралари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш ташаббуси (имзосиз қабул қилинган);
- 2024 йилда ШҲТ Экология йили бўйича ҳаракатлар режаси.
ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2024 йилда Покистонда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024