Ўзбекистон | 13:00 / 28.10.2023
9081
4 дақиқада ўқилади
Реклама

UNION ON ANHOR– GoldenHouse компаниясидан янги лойиҳа

Фото: Golden House

Golden House компанияси ўзининг янги лойиҳаси – UNION ON ANHOR турар жой мажмуасини тақдимот этади.

UNION турар жой мажмуаси бу – мегаполис ўз аҳолисига таклиф қила оладиган энг аълосининг ўзаро иттифоқи. Ривожланган инфратузилмага эга қулай ҳудудда қад ростлаган, табиат билан мукаммал уйғунликни ўзида мужассам этган панорамали ойнали ва Анҳор дарёси, телеминора ҳамда Тошкент марказидан туриб шаҳарнинг беқиёс манзаралари гавдаланадиган кенг хонадонлар.

Ушбу мажмуа барча энг яхши жиҳатларни ўзида мужассам этган – боғли ва соҳил бўйлаб кенг сайлгоҳли ноёб жойлашув, замонавий меъморчилик ҳамда технологиялар, хилват ва аҳоли учун юқори даражадаги хавфсизлик, сокинлик ва осойишталик, марказ ва шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларининг яқинлиги.

Бу ерда ҳаётингиз чексиз қувват, ўзаро уйғунлик ҳамда қулайликка тўла бўлиши учун барчаси кўзда тутилгандир.

Фото: Golden House

UNION турар жой мажмуаси Анҳор дарёси қирғоғида жойлашган бўлиб, бир нечта боғлар – Наврўз Этнопарк, Анҳор боғи ва бошқалар билан қуршалган, ноёб микроиқлим, мусаффо ҳаво ва тинчлик осойишталик қўним топган гўша. Лойиҳанинг шаҳар марказида жойлашгани шарофати билан сиз доимо саноқли дақиқаларда шаҳарнинг исталган нуқтасига тезда етиб бора оласиз, йўлга вақтни беҳуда сарфламайсиз ва шу билан бирга азим шаҳар аҳолиси бўлиб қоласиз.

Боғнинг умумий майдони 15 гектардан ортиқ майдонни эгаллайди, унда пиёда сайрлар учун соҳил бўйи ҳудудлари, яшил дам олиш жойлари ҳамда велосипед йўлаклари мавжуд. Бу ерда сиз шунчаки ёқимли сайрлар қилишингиз ҳамда гўзал манзаралардан баҳраманд бўлишингиз, фаол дам олиш билан шуғулланишингиз ёки сайрларни маданий тадбирлар билан ўзаро биргаликда ўтказишингиз мумкин.

Шу билан бирга, турар жой мажмуаси деворлари ортида қулайлик ва хилватлик олами яширинган. Бу сокин ҳовлиси, сояли дам олиш масканлари, болалар ўйин майдончаси, work-out ҳудуди, кун-у тун қўриқлаш ҳамда замонавий хавфсизлик тизимлари (IP-видеодомофон тизими, видеокузатув, Face-ID, ақлли тўсиқ, рақамларни автоматик ўқиш)га эга ёпиқ ҳудуддир.

Фото: Golden House

Ер ости қаватларида 170 та машина ўринга мўлжалланган 2 қаватли кенг автотўхташ жойи мавжуд бўлиб, ундан мажмуанинг бевосита турар жой қисмига лифт ёрдамида тўғридан тўғри чиқиш мумкин.

Ҳозирнинг ўзида кундалик ҳаёт учун зарур бўлган барчаси пиёда юриш масофада жойлашган. А.Темур хиёбони, Шимолий темирйўл вокзали ва И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти атиги 10-15 дақиқалик масофа узоқликда жойлашган.

Турар жой мажмуаси 4 та турар жой минорасидан иборат бўлиб, уларнинг биринчи қаватларида тижорат бинолари жой олиши кўзда тутилган.

Мажмуа аҳолиси учун қулайлик ва шинамлик ҳудуди уйга кириш жойиданоқ бошланади. Панорамали ойнали кенг кириш жойлари орқали аҳоли қулай кутиш ҳудудига, консерж-хизмати таянч жойи ва мини кутубхонаси бўлган кенг вестибюлларга кириб боради.

UNION ТЖМ бу – бутун ноёб ҳаёт фалсафаси ва концепциясига эга замонавий турар жой мажмуаси бўлиб, у ерда шак-шубҳасиз юқори сифат ҳукм суради. 

Реклама

Мавзуга оид