Ўзбекистон | 10:45 / 01.11.2023
16959
1 дақиқада ўқилади

Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди

“Туронбанк” банки Гулистон филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Ниёз Ҳазратқулов шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Фото: Сирдарё вилояти хокимлиги

Сирдарёда халқ депутатлари Ширин шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев қатнашган сессия ишида ташкилий масала кўрилди.

Айни кунга қадар “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Гулистон филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Ниёз Намозбоевич Ҳазратқулов шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Аввалроқ Ширин ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод тумани ҳокими сифатида иш бошлагани тўғрисида хабар берилганди.

Сарвар Султонов 2020 йил сентябридан буён Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган.

 

 

Мавзуга оид