Ўзбекистон | 12:29 / 25.11.2023
16797
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ичимлик ва оқова суви бўйича янги тарифлар тасдиқланди

Тошкент шаҳар кенгаши томонидан пойтахтда ичимлик суви таъминоти тарифлари жисмоний шахслар учун 1400 сўм, юридик шахслар учун 3000 сўм этиб белгиланиши тасдиқланди.

Тошкентда ичимлик ва оқова суви бўйича янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақдаги қарор 24 ноябр куни пойтахт халқ депутатлари кенгаши томонидан маъқулланган.

Жумладан, жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сувнинг бир куб метри нархи 1400 сўм, оқова сув учун 1000 сўм этиб белгиланди. Юридик шахслар учун тарифлар - ичимлик сувининг ҳар куб метри учун 3000 сўм, оқова сув учун эса 2200 сўм. 

Тарифлар қарор эълон қилинганидан кейин 15 кун ўтгач, яъни 9 декабрдан кучга киради. 

Мавзуга оид