Андижондаги конда эркак тош босиб қолиши оқибатида вафот этди
У эҳтиётсизлик қурбони бўлгани таъкидланмоқда.
25 ноябр куни Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги шахтада ишлаётган 46 ёшли эркак эҳтиётсизлик оқибатида вафот этди.
Қайд қилинишича, ҳодиса «Муҳаммад Тош» конида содир бўлган. Эркак тош чиқараётган вақтида устига тош юмалаб кетган ва босиб қолган. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлган.
Марҳумдан хотини ва икки фарзанди қолгани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шу йилнинг феврал ойида Тошкент шаҳри, Олмазор туманида «Сув таъминоти» ходими тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган эди.
Октябр ойида Тошкент шаҳри, Учтепа туманида тупроқ ўпирилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:49 / 15.12.2024