Олмазор туманининг аксарият қисми яна электр таъминотидан узилди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бугун, 27 ноябр куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Олмазор тумани: «Ғани Аъзамов», «Пахта», «Мояриқ», «Янги Тошкент», «Гулсарой», «Тепагузар», «Ғалаба», «Ислом ота», «Қичқириқ», «Умид», «Бўстонобод» ҳамда «Истиқбол» МФЙ айрим кўчаларида соат 11:00 дан 13:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.
Маълумот учун, 24 ноябр куни ҳам «Сағбон» подстанциясида авария юз бериши оқибатида Тошкент шаҳри Олмазор туманининг катта қисми электр таъминотидан узилганди.
Мавзуга оид
11:08 / 24.12.2024
Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширилади
09:19 / 19.12.2024
Тўрт вилоятда газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
08:14 / 18.12.2024
1,8 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг билан шуғулланувчи шахс ушланди
09:02 / 16.12.2024