Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
Болаларда пневмония билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши муносабати билан ғайриоддий ёки янги патогенлар аниқланмагани таъкидланмоқда.
Хитойда нафас йўллари касалликларининг тарқалиши COVID-19 пандемияси давридагидек юқори эмас. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Эпидемия ва пандемияга тайёргарлик ва профилактика департаменти директори вазифасини бажарувчиси Мария Ван Керкхове маълум қилди. Унинг таъкидлашича, болаларда пневмония билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши муносабати билан ғайриоддий ёки янги патогенлар аниқланмаган, деб ёзди Reuters.
ЖССТ вакилининг айтишича, нафас олиш йўллари касалликларининг кўпайиши патогенларнинг айланиши билан боғлиқ. Шунингдек, касалланишнинг кўпайиши COVID-19 чекловларининг бекор қилиниши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
«Нафас олиш тизими касалликларининг ҳозирги чўққиси 2018-2019 йиллардагидек юқори эмас. Шунингдек, янги патогеннинг пайдо бўлишидан дарак йўқ», деб таъкидлади Ван Керкхове.
Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси вакили Ми Фенг сўзларига кўра, ўткир респиратор касалликларнинг кўпайиши бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги патогенларнинг айланиши билан боғлиқ, асосийси — грипп.
Аввалроқ, ЖССТ Хитойда болаларда респиратор касалликлари бўйича ва қайд этилган пневмония кластерлари (ўчоқлари) кўпайиши ҳақида расмий сўров юборган эди. Хитой соғлиқни сақлаш идоралари болалардаги пневмониянинг кўпайиши билан боғлиқ ҳолда ҳеч қандай ғайриоддий ёки янги патогенлар аниқланмагани ҳақида жавоб берди.
Мавзуга оид
14:53
Хитой компанияси Аския бозорини 225,6 млрд сўмга сотиб олди
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
17:07 / 24.12.2024