Украина Қуролли кучлари биринчи марта Leopard 1A5 танкини йўқотди
Энг кам ҳимояланган танк олдин минага йўлиққани, сўнгра рус артиллерияси томонидан йўқ қилингани айтилмоқда.
Украинадаги жангларда рус қўшинлари биринчи марта Leopard 1A5 танкини йўқ қилишди. Бу ҳақда Forbes журналисти Дэвид Акс 28 ноябр куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога таяниб хабар берди.
Видеода Германияда ишлаб чиқарилган танклардан бири «Украинанинг қорли шарқида» Россия томонидан ўққа тутилгани тасвирланган. У эҳтимол Украина Қуролли кучларининг 44-механизациялашган бригадасига тегишли бўлиши мумкин.
40 тонналик танк Россиянинг дрони томонидан топилди ва артиллерия учун қулай нишонга айланди, деб ёзди Forbes. Бунда танк дастлаб мина портлаши оқибатида шикастланган бўлиши мумкин. Лавҳада танк экипажи кўринмайди, аммо миноранинг очиқ люкларига кўра, ҳарбийлар танкдан тушишга муваффақ бўлишган.
Forbes нашрининг таъкидлашича, Leopard 1A5 энг кам ҳимояланган танк ҳисобланади.
«Бригада охир-оқибат танкларни йўқотиши муқаррар эди. Аммо биринчи Leopard 1A5 тезда ишдан чиқди: жангга киришганидан бир неча ҳафта ўтгач», деб ёзди Акс.
Шу йилнинг сентябр ойида Буюк Британиянинг Challenger 2 танки ҳам биринчи марта рус қўшинлари томонидан йўқ қилинган эди. The Guardian нашри Ғарб разведка идоралари маълумотларига таяниб, танк аввалига минага тушиб қолгани ва унинг орқа ёнилғи баки ёниб кетгани, экипаж танкни тарк этгани, кейин эса Россия дрони танкка зарба бергани ҳақида ёзган эди.
Мавзуга оид
21:42
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024