Ўзбекистон | 14:40 / 11.12.2023
14355
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда жиноят содир этганликда гумонланиб яна 4 киши ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 168-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қатор шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.

ИИББ хабарига кўра, улар қуйидагилар:

1980 йилда туғилган Бунёд Нормирзаев (Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

1991 йилда туғилган Санжар Ҳотамов (Жиноят кодекси 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

1964 йилда туғилган Шукурали Қурбонов (Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми, жуда кўп миқдорда фирибгарлик);

1971 йилда туғилган Рамзес Шукуров (Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш).

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади", дейилади ИИББ хабарида.

Мавзуга оид