«Метан заправкалар» тўлиқ иш режимига ўтиши мумкин
«Ўзгидромет» томонидан берилган ижобий прогнозлардан келиб чиқиб, келгуси ҳафтадан эътиборан барча «метан заправкалар» фаолияти тўлиқ тикланиши мумкин.
Келаси ҳафтадан бошлаб, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС) яна тўла қувват билан ишлаши мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазири матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев хабар берди.
«Куз-қиш фаслининг ҳар қандай об-ҳаво шароитида фаолият кўрсатиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмларга кўра, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга нисбатан талаби камайгани сайин метан заправкаларга қўйилган чекловлар юмшатилиб, вазиятдан келиб чиқилган ҳолда бекор қилинади. Келгуси 10 кунлик ва ой якунига қадар «Ўзгидромет» томонидан берилган прогнозлардан келиб чиқиб, келгуси ҳафтадан эътиборан барча АГТКС тўла қувват билан ишлашини тахмин қилишимиз мумкин», деди Ҳасан Тошхўжаев.
Қўшимча қилинишича, об-ҳаво шароитига боғлиқ равишда, ҳудудлар доирасида вақт бўйича чекловлар сақланиб қолиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 8 декабрдан бошлаб Ўзбекистон бўйича «метан заправкалар» фаолиятига чеклов киритилди. 12 декабрдан газ заправкалар соат 6:00 дан 12:00 гача ишлаш режимига ўтказилди. Бу об-ҳаво шароитининг ноқулай келиши, ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида табиий газга бўлган талабнинг ошиши, табиий газ биринчи навбатда аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилиши билан изоҳланди.
Мавзуга оид
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
21:25 / 09.12.2024
Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига чекловлар киритилади
17:43 / 03.12.2024
Афғонистонда TAPI газ қувури қурилиши бошланди
16:08 / 28.11.2024