Ўзбекистон | 09:59 / 15.12.2023
10644
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ёш бола калтакланди

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган ва ҳозирда туман ИИБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани тасвирланган видео тарқалди. Видеода бола ўз отаси қўли билан урганини айтиб берган.

Дастлабки маълумотга кўра, мазкур зўравонлик Самарқанд вилояти Ургут туманида юз берган. Ҳозирда туман ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ёш болага нисбатан бундай шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолати Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

«Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар ким бўлишидан қатъи назар қонунан жавоб бериши таъминланади», дейилади Болалар омбудсмани муносабатида.

Мавзуга оид