Россия элчиси Ўзбекистон ТИВга чақиртирилди
Элчи Прилепиннинг сўзлари Россия Федерацияси раҳбариятининг Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини қайд этган.
2023 йил 21 декабр куни Ташқи ишлар вазирлигига Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгинов таклиф этилди. Учрашув давомида Россия вакилига «Россия сегодня» матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда «Справедливая Россия – за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи мамлакатимизда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.
«Россия Федерацияси каби дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари, афсуски, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди.
Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, халқларимиз ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин», дейилади ТИВ хабарида.
Ўз навбатида, Олег Малгинов тўлиқ масъулият билан Прилепиннинг баёнотлари Россия Федерацияси раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини қайд этган.
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги вакили сифатида элчи «Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмагани»ни таъкидлади.
Малгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
18:39 / 19.12.2024
«Мигрантларга талабларни кучайтириш керак» – Путин Россияга миграция оқимини камайтириш ва тартибга солиш ҳақида
17:41 / 12.12.2024
Ҳашамат қурбонлари ёхуд Ватанда қолган яқинларининг ҳою-ҳаваслари учун қийналаётган мусофирлар
22:50 / 08.12.2024
Россияда мигрантлар мактаб ва боғчалар яқинида яшаши тақиқланиши мумкин
00:13 / 03.12.2024