Asaxiy Books йилнинг энг оммабоп ўзбекча китобларини эълон қилди
Топ-20 талик рейтингдаги китобларнинг аксариятини ўзбек тилига сўнгги йилларда таржима қилинган нобадиий асарлар ташкил этади.
Asaxiy Books китоб лойиҳаси Ўзбекистонда “Йил бестселлерлари” рейтингини тақдим этди. Ундан Аsaxiy.uz интернет-дўкони орқали йил давомида Ўзбекистонда бўйлаб энг кўп сотилган 20 та китоб ўрин олган.
Рейтингда 1-ўринни ёмон одатларни йўқотиш, яхшиларини шакллантириш ҳақида сўзловчи халқаро бестселлер – “Атом одатлар” эгаллаган.
2-ўринни молиявий саводхонликка қаратилган “Латте омили” китоби банд этган. Кучли учликка “Молхона” асари якун ясаган.
Юқори бешликка кирган китоблардан тўрттаси ёки умумий рейтингга кирган китобларнинг учдан бир қисми шахсий ривожланиш йўналишидаги асарлар экани эътиборга молик. 20 та китобнинг 14 таси нобадиий, 6 таси бадиий асарлар бўлиб, бадиий китоблардан фақат биттаси (ҳажм жиҳатдан рейтингдаги энг кичиги бўлмиш “Молхона”) ТОП-10 таликдан жой олган.
Ортда қолаётган йилда ўзбекистонликлар ижтимоий-сиёсий мавзулардаги китоблардан “Мамлакатлар таназзули сабаблари”, “1984” ва “Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви” кабиларни кўпроқ харид қилган.
Рўйхатдаги асарларнинг аксарияти ўзбек тилига сўнгги бир неча йил ичида таржима қилинган.
Asaxiy.uz сайтининг 2023 йил бестселлерлари:
- Жеймс Клир. “Атом одатлар”
- Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн. “Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари”
- Жорж Оруелл. “Молхона”
- Малкольм Гладуэлл. “Зукколар ва ландавурлар”
- Кэл Нюпорт. Диққат. “Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари”
- Питер Ҳопкирк. “Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви”
- Чарльз Уилан. “Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси”
- Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон. “Мамлакатлар таназзули сабаблари. Қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари”
- Жорж Оруелл. “1984”
- Жон Г. Миллер. “СОС! Савол ортидаги савол”
- Уолтер Айзексон. “Стив Жобс”
- Марк Менсон. “Бепарволикнинг нозик санъати”
- Девид Николлс. “Бир кун. Бир муҳаббат тарихи”
- Жавлон Жовлиев. “Қўрқма”
- Барбара Оукли. “Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади”
- Ҳанс Рослинг. “Factfullness”
- Клаус Шваб. “Тўртинчи саноат инқилоби”
- Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин. “Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари”
- Теодор Драйзер. “Сармоядор”
- Рей Бредбери. “Фаренгейт бўйича 451º”
Asaxiy.uz бу китобларни ягона тўпламда, чегирмали нархда таклиф қилмоқда. 31 декабргача тўплам нархи 1 059 000 cўм ўрнига 699 000 cўмни ташкил этади. Тўплам Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб берилади.
Мавзуга оид
14:39 / 06.12.2024
Ангела Меркелнинг китоби стартдаёқ бестселлерга айланди
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
14:40 / 31.08.2024