Жаҳон | 18:38 / 26.12.2023
8415
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг асосий харидори экани маълум бўлди 

2023 йилда қўшни давлатдан қарийб 2 млн тонна буғдой импорт қилинди. 

Фото: Getty Images

Ўзбекистон буғдой сотиб олишда Қозоғистоннинг асосий ҳамкори бўлиб турибди. 2023 йилда Ўзбекистон қўшни давлатдан деярли 2 млн тонна буғдой импорт қилган. Бу ҳақда Қозоғистон миллий статистика бюроси маълумотларига таяниб, APK News хабар берди. 

Қайд қилинишича, Қозоғистон буғдойи экспорти 24 фоизга ўсди. 2023 йил январ-октябр ойларида 3,8 млн тонна буғдой экспорт қилинди, бу 1 млрд доллар даромад келтирди. 

МДҲ мамлакатларига 2,7 млн тонна буғдой юборилди. Ўсиш 29 фоизни ташкил этди. Энг катта ҳажм Ўзбекистонга юборилди — қарийб 2 млн тонна, ўсиш 40 фоизга тенг бўлди. Иккинчи ўринда Тожикистон – 404 минг тонна, учинчи ўринда Туркманистон – 230 минг тонна. 

Шунингдек, қозоқ буғдойи Афғонистон, Хитой, Италия ва Туркияга ҳам экспорт қилинди.Қозоғистон, қишлоқ хўжалиги, буғдой

Мавзуга оид