Спорт | 21:15 / 28.12.2023
32023
1 дақиқада ўқилади

Магнус Карлсен Самарқандда рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлди 

Норвегиялик шахматчи бешинчи марта шундай ютуққа эришди. 

Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Рапид (тезкор шахмат) бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. 

Ўтказилган ўйинлар натижасида 33 ёшли спортчи 10 очкони қўлга киритди. Норвегиялик спортчи сўнгги турда Ҳиндистон вакили Рамешбобо Прагнанандҳа билан дуранг натижа қайд этиб, рақибларини ортда қолдирди. 

«Бахтиёрман. Кечаги ўйинлардан унчалик мамнун эмасдим, шунинг учун вазифани мураккаблаштиришга ҳожат йўқ деб қарор қилдим. Балки бугун мен бироз эҳтиёткор ўйнагандирман», деб шахматчи сўзларини келтиради NRK. 

Шу тариқа Карлсен тезкор шахмат бўйича беш карра жаҳон чемпионига айланди. У аввал 2014, 2015, 2019 ва 2022 йилларда ҳам жаҳон чемпиони бўлган.

Мавзуга оид