Ўзбекистон | 18:27 / 29.12.2023
9542
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Ўзгидромет» 30 декабрдан 2 январга қадар Тошкент ва Наманган вилоятларининг бир қатор ҳудудларида қор кўчиши хавфини эълон қилди.
«Ўзгидромет» Ўзбекистоннинг айрим ҳудудаларида қор кўчиш хавфини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 2023 йил 30 декабрдан 2024 йил 2 январга қадар кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти Поп тумани.