Ўзбекистон | 13:47 / 06.01.2024
5465
2 дақиқада ўқилади
Ижтимоий ҳимоя жамғармаси маблағлари нималарга йўналтирилиши маълум бўлди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисида низом тасдиқланди.
Президент қарори билан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган.
Жамғарма маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишлари:
- «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйларида, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ҳамда пансионатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;
- аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;
- ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишни таъминлаш;
- ногиронлиги бўлган шахсларни ўқув, дидактик ва бошқа муқобил материаллар билан таъминлаш;
- етим болаларни уй-жой билан таъминлаш;
- болалар уйлари ва «Меҳрибонлик» уйлари фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
- вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам хизматларини молиялаштириш ва бошқалар.
Ҳужжатда, шунингдек Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасасини ташкил этиш назарда тутилган. Марказда қуйидаги вазифалар юклатилган:
- ахборот дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш;
- серверлар, компьютер ускуналари ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;
- Агентлик тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
- «Саll-марказ» фаолиятини ташкил этиш.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
- Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низом;
- жамғарма ижроия дирекциясининг тузилиши.
Мавзуга оид
10:26 / 05.12.2024
Норвегия нефт жамғармаси Украинани қўллаб-қувватлаш учун РФ активларини сотади
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
09:21 / 03.09.2024
Ўзбекистонда ёлғиз кексалар сони маълум қилинди
07:53 / 06.08.2024