Ўзбекистон | 19:43 / 09.01.2024
23137
2 дақиқада ўқилади

Алишер Шодмонов узоқ муддатли таътилга чиқди

ССВ вазири ортидан унинг биринчи ўринбосари Алишер Шодмонов бетоблиги туфайли лавозимини тарк этди.

Президент администрацияси ходими Даврон Султоновга соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Даврон Султонов. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«Президентимизнинг тегишли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Қаюмович Шодмонов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шуъбаси мудири Даврон Тоҳирович Султонов зиммасига юклатилди», дейилади хабарда.

Алишер Шодмонов 2017–2020 йилларда соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган.

Алишер Шодмонов. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

У кейинроқ Тошкент тиббиёт академияси ректори лавозимига ўтказилган, 2023 йил августида вазирликка қайтиб, вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

  • Бундан олдинроқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан кетгани хабар қилинганди. У Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланган.
  • Унинг ўрнига Президент администрацияси ходими Асилбек Худаяровга соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариб туриш вазифаси юклатилган.

Мавзуга оид