Хоразмда ота вояга етмаган ўғлини калтаклаб жароҳат етказди
14 ёшли болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган ва экспертиза тайинланган. ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида яшовчи 2009 йилда туғилган, вояга етмаган фуқаро тан жароҳатлари билан тасвирга олинган видеолавҳа тарқалди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ҳолат 2024 йил 7 январ куни содир бўлган.
1972 йилда туғилган А.Х. томонидан ўғли ахлоқсизликка йўл қўйгани важи билан тан жароҳати етказилган.
Қайд этилишича, вояга етмаган болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Тегишли судга оид экспертизалар тайинланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ИИБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи қиз ота-онаси томонидан калтаклангани акс этган видео омма орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
21:47 / 02.12.2024
АҚШ Хоразмдаги педофил амалдорларга санкция киритди
10:41 / 30.11.2024
Банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм ажратиб беришини айтган шахслар ушланди
20:29 / 22.11.2024