Ўзбекистон | 11:35 / 10.01.2024
2592
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бўйлаб «Ватанпарварлик карвонлари» ташкил этилмоқда

Шу кунларда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан округ тасарруфидаги ҳар бир гарнизонда «Ватанпарварлик карвонлари» ташкил этилмоқда.

Фото: Дунё АА

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, «Ватанпарварлик карвонлари» тарғибот гуруҳлари томонидан вилоятларнинг маркази ва олис ҳудудларида «Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!» шиори остида турли учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик фестивалларини ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар Самарқанд туманида, Каттақўрғон гарнизонидаги ҳарбийлар Иштихон туманида, Жиззах гарнизонидаги ҳарбийлар Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманида ўтказган бўлса, Навоий гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар эса Навоий Кон-металлургия заводи ходимларини ватанпарварликка ундади.

Шунингдек, туман раҳбарлари иштирокида ҳарбий оркестр садолари жўрлигида ўтказилган марафонларда ёшлар давлат байроғини баланд кўтариб, 5000 қадамни босиб ўтди.

Мавзуга оид