Жамият | 19:03 / 10.01.2024
12872
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сиртдан қамалган Ниетбай Уразбаев Қозоғистонда вафот этди

Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили Ниетбай Уразбаев Олмаотада вафот этди. У Нукус воқеалари бўйича Ўзбекистонда сиртдан қамалганди.

Фото: Bureau.kz

Қозоғистоннинг Манғистау областидаги қорақалпоқ диаспораси раҳбари Ниетбай Уразбаев 9 январ куни 54 ёшида Олмаотадаги касалхонада юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.

Ниетбай Уразбаев 1969 йилда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида туғилган. У 2004 йилдан Қозоғистонда яшаб келган, Манғистау области «Аллаяр жоли» қорақалпоқ этник-маданий бирлашмаси раиси бўлган, 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиб, Қозоғистон фуқаролигини олган.

Ўзбекистон 2022 йил октябрида унга конституциявий тузумига тажовуз қилгани учун давлатлараро қидирув эълон қилган.

Уразбаевга 2023 йил 10 май куни Қорақалпоғистон судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2022 йил июлидаги Нукус воқеалари бўйича жиноий ишда айблов эълон қилинган ва кейинроқ сиртдан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.

Мавзуга оид