Ўзбекистон | 07:26 / 10.01.2024
18745
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқда юк автомобили ЙТҲга учраши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида Chacman юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Кеча, 9 январ куни соат 20:30 ларда Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобил йўли 225-километрида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган Chacman русумли юк автомобили ҳайдовчиси, 1988 йилда туғилган Н.И. тезликни оширгани сабабли рул бошқарувини йўқотган ва йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб ағдарилган. ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин юзага келган. 

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Н.И. ва йўловчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид