Бухорода боласини муттасил калтаклаб келган аёлга жиноят иши очилди
Шофирконлик аёл 5 ёшли фарзандини 2022 йилнинг март ойидан 2023 йил ноябр ойигача калтаклаб, қийнаб келган.
Шофиркон туманида вояга етмаган фарзандини муттасил равишда калтаклаб келган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, Болалар омбудсмани котибиятига фуқаро Л.З.дан Шофиркон туманида яшовчи С.Н. кичик ёшдаги фарзандини 2 йилдан бери калтаклаб, қийнаб келаётгани баён этилган мурожаат ва бу ҳолатга оид видеоматериаллар келиб тушган.
Ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилган. Жараёнда аниқланишича, С.Н. 2018 йилда туғилган фарзанди С.Ф.ни бешикка боғлаган ҳолатда таёқ ва бошқа жисмлар билан муттасил равишда, 2022 йилнинг март ойларидан 2023 йил ноябр ойигача калтаклаб, қийнаб келган.
Ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми, “а,в” бандлари (вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Шофиркон тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Жиззах вилоятида гўдак фарзандини қийнаган, ҳаёти ва соғлиғини хавфга солувчи ҳаракатлар қилган эркакка нисбатан жиноят иши очилганди.
Мавзуга оид
17:14
Қамоққа олинган шахс учун мажбурий тиббий кўрик жорий этилиши мумкин
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
10:54 / 06.12.2024
Россияда фарзандини қийноққа солган ўзбекистонлик аёл қамалди
15:29 / 03.12.2024