2023 йилда тез ёрдамга 3,5 мингта ёлғон чақириқ бўлган – ССВ
Ўтган 1 йил давомида тез ёрдамга келиб тушган ёлғон чақирувлар 2022 йилдагидан қарийб 2 мингтага камайган.
2023 йилнинг 12 ойи давомида тез ёрдам хизматига қанча ёлғон чақириқ келиб тушгани ҳақида Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғофуров маълумот берди.
“Ўтган 2023 йилда “103” хизматига жами 3505 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Қувонарлиси, мазкур кўрсаткични 2022 йил билан таққосласак, асоссиз мурожаатлар сони сезиларли даражада камайганини кўриш мумкин”, – дейди Абдувоитжон Ғофуров.
Унинг маълумотига кўра, ҳали ҳам айрим ҳудудларда ёлғон мурожаатлар сони юқорилигича қолмоқда. Масалан, 2023 йил давомида энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида қайд этилиб, бу рақам 630 тани ташкил этди. Кейинги ўринда 518 та чақириқ билан Фарғона вилояти ва Қашқадарё вилояти – 502 та ёлғон чақириқ билан 3-ўринда турибди.
Энг кам ёлғон чақириқ эса Самарқанд вилоятида рўйхатга олиниб, 19 тани ташкил қилган.
Маълумот учун, 2022 йилда Республика тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган 5 минг 446 та мурожаат ёлғон чақириқ деб баҳоланган эди.
Мавзуга оид
19:11 / 05.12.2024
“Битта бригада кунига 25 тагача чақириққа чиқяпти” — Тез ёрдам қишда қандай ишлаяпти?
18:27 / 20.11.2024
Беморни табибга олиб борган машина тез ёрдам хизматига тегишли эмаслиги маълум қилинди
18:09 / 24.10.2024
ССВ болаларни нафас аъзолари касалликларидан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берди
20:04 / 07.10.2024