Ўзбекистон | 08:04 / 19.01.2024
11148
1 дақиқада ўқилади

Андижонда Gentra уриб юборган 77 ёшли эркак вафот этди

Андижон шаҳрида Gentra йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли эркакни уриб юборди, пиёда шифохонада вафот этган.

Фото: Видеодан кадр

Андижон шаҳрида 13 январ куни Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида 24 ёшли ҳайдовчи хусусий корхонага тегишли Gentra автомобилни бошқариб кетаётган бўлган. Шу пайтда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бир кундан сўнг вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид