Ўзбекистон | 08:48 / 24.01.2024
10939
1 дақиқада ўқилади

Олис ва чекка ҳудудлар рўйхатига янги жойлар киритилди

Фарғона туманидаги «Ҳосилот» МФЙ ва Риштон туманидаги «Чўнғара» МФЙ бошқа туманлардан келган педагог ходимларга базавий тариф сеткасига махсус устамалар тўланадиган жойлар рўйхатига киритилган.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақига ҳар ойлик устамалар тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Шу тариқа, Фарғона туманидаги «Ҳосилот» МФЙ ва Фарғона вилояти Риштон туманидаги «Чўнғара» МФЙ бошқа туманлардан келган умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимларига базавий тариф сеткасига махсус устамалар тўланадиган жойлар рўйхатига киритилган.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.01.2024 йилдан кучга кирди.

Шунингдек, рўйхатда Қашқадарё вилоятидаги Чироқчи тумани ва Кўкдала туманлари алоҳида ажратилди ҳамда туманлардаги маҳалла фуқаролари йиғинлари номи янги МФЙ билан тўлдирилди.

Мавзуга оид