Ўзбекистон | 09:56 / 25.01.2024
10196
3 дақиқада ўқилади

Кимларга хатланган мол-мулкни реализация қилишга рухсат берилиши айтилди

Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни реализация қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш бўйича савдо дўконларини танлаб олишда мол-мулкни интернет-дўконлар орқали сотишни амалга оширувчи савдо ташкилотларига устунлик берилади.

Ҳужжат билан ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида низом тасдиқланди.

Савдо ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан юритиладиган ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулк сотилишини таъминлайдиган савдо ташкилотлари реестрида акс эттирилади.

Қуйидаги ҳолларда ташкилот ижро ҳужжатлари бўйича рўйхатдан ўтган мулкни реализация қилишда талабгор сифатида иштирок этиши мумкин эмас:

  • қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик арафасида бўлган;
  • фаолият юритмаётганига олти ой бўлган;
  • солиқдан қарздорлиги мавжуд бўлган;
  • зиммасига мол-мулклар ҳаракати мониторинги электрон тизимини жорий қилиш мажбуриятини олмаган.

 
Мол-мулкни реализация қилишни истаган савдо ташкилоти Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинет ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали бюрога мурожаат қилади.

Аризани кўриб чиқиш натижалари Бюро томонидан узоғи билан кейинги иш кунидан кечиктирмай реестрга жойлаштирилиши керак.

Агар талабгор электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган бўлса, аризада унинг миллий реестрда рўйхатга олинган санаси, рақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади.

Бюронинг ҳудудий бошқармалари ва савдо ташкилоти муддатини узайтириш ҳуқуқи билан бир йил муддатга мол-мулкнинг олди-сотди хизматларини кўрсатиш учун шартнома тузади.

Давлат ижрочиси шартнома имзоланган кундан бошлаб беш иш куни ичида мол-мулкни топшириш далолатномаси асосида реализация қилиш  учун тегишли савдо ташкилотига ўтказади.

Мавзуга оид