Ўзбекистон | 12:28 / 26.01.2024
1977
2 дақиқада ўқилади

Саноат намунасига патент бериш қоидалари белгиланди

Адлия вазири буйруғи билан саноат намунасига патент бериш учун талабнома расмийлаштириш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари тасдиқланди.

Қоидалар қуйидагиларни белгилайди:

  • саноат намунасига патент бериш учун талабнома тузиш ва топшириш тартиби;
  • талабнома билан мурожаат қилишга ҳақли бўлган шахслар;
  • саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартлари;
  • талабнома материаллари, атамалар ва рамзларнинг мазмуни;
  •  талабномани кўриб чиқиш тартиби (рўйхатга олиш, расмий, илмий-техник экспертиза ва бошқалар);
  • патент бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби.

 
«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, саноат намунаси деб эълон қилинган объектга, агар у янги ва оригинал бўлса, ҳуқуқий муҳофаза тақдим қилинади.

Саноат намунаси, агар унинг муҳим аломатларининг мажмуи саноат намунасининг устуворлиги санасига қадар жаҳонда ҳамма фойдалана оладиган маълумотлардан маълум бўлмаса, янги ҳисобланади.

Саноат намунасининг янгилигини белгилашда анча аввалроқ устуворлик билан берилган талаб қилиб олинмаган патент беришга талабномалар ҳам ҳисобга олинади.

Қуйидагилар саноат намуналари сифатида тан олинмайди:

  • матбаа маҳсулотлари;
  • архитектура объектлари (кичик архитектура шакллари бундан мустасно), саноат, гидротехника ва бошқа стационар иншоотлар;
  • суюқ, газсимон, сочилувчан ёки шунга ўхшаш моддалардан иборат барқарор бўлмаган шаклга эга объектлар;
  • буюмнинг мутлақ техник функциясидан келиб чиққан ечимлар;
  • жамият манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқий принципларга зид ечимлар.

Мавзуга оид