Ўзбекистон | 09:26 / 28.01.2024
7917
1 дақиқада ўқилади

Бухорода савдо дўконидан 164 қоп истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти аниқланди

Иллустратив фото

Бухоро вилоятида истеъмолга яроқсиз ун маҳсулотини савдога чиқарилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда «К.Б.» МЧЖ раҳбари Ж.Н. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, «М.» савдо белгисидан ноқонуний фойдаланиб, истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти савдоси билан шуғулланиб келаётгани аниқланиб, МЧЖ савдо дўконидан 164 қоп истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид