Жаҳон | 20:17 / 29.01.2024
14483
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг йирик круиз кемаси биринчи саёҳатига сузиб кетди 

У афсонавий «Титаник»дан 100 метр узунроқ. 

Фото: Anadolu Agency

Дунёдаги энг йирик Icon of the Seas круиз кемаси АҚШ Майами портидан Кариб денгизи оролларига биринчи, 7 кунлик саёҳатига сузиб кетди. 

Кема 365 метр узунлиги ва 251 минг тонна оғирлиги билан рекорд ўрнатган. Таққослаш учун, афсонавий «Титаник» ушбу кемадан (269 м) 100 метр қисқароқ, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг энг йирик Gerald R.Ford авиаташувчиси узунлиги эса 333 метрни ташкил қилади. 

Icon of the Seas 7600 йўловчини сиғдира олади. Унда 40 дан ортиқ ресторан, кафе ва барларга эга 20 та палуба мавжуд. Шунингдек, тропик ўсимликлардан иборат кичик парк, театр, караоке бар, теннис ва волейбол майдонлари, болалар учун аттракционлар ва аквапарк бор. 

Кема Баҳама оролларида рўйхатга олинган ва Финляндияда 2 миллиард долларга қурилган. 

Биринчи саёҳат учун чипта нархи 1700-2600 долларни ташкил қилди. Талаб юқори бўлган мавсумларда 5 минг долларгача етиши мумкин.

Мавзуга оид