Жамият | 09:21 / 05.02.2024
15396
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тез ёрдам машинаси ва Nexia тўқнашиб кетди

ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва тез ёрдам машинасининг бир нафар йўловчиси тан жароҳат олган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Олмазор туманида тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди

Маълум қилинишича, ЙТҲ 4 феврал куни соат 16:30 ларда Нурафшон-Беруний кўчалари чорраҳасида содир бўлган. 1982 йилда туғилган Н.К. бошқарувидаги Форд русумли тез ёрдам машинаси ҳамда 1987 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган Nexia тўқнашиб кетган. 

ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва тез ёрдам машинасининг бир нафар йўловчиси тан жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Олдинроқ Тошкентда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.

Мавзуга оид