Ўзбекистон | 08:17 / 07.02.2024
7243
1 дақиқада ўқилади

Янги Ангрен ИЭС ҳавони ифлослантиргани учун 1 млрд сўм тўлайдиган бўлди

Ўтказилган текширишда ИЭСнинг чанг газ тозалаш ускуналари самарадорлиги 80 фоизга тушиб кетганлиги аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси

Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан Янги Ангрен ИЭСда текшириш олиб борилган. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ИЕСда мутахассислар томонидан ўтказилган текшириш давомида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори эканлиги аниқланган. Чанг газ тозалаш ускуналари (филтирлари) самарадорлиги эса 80 фоизга тушиб кетганлиги маълум бўлган

Мазкур ҳолат бўйича атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантирганлик учун 887 млн сўм, саноат чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлаганлик учун 116 млн сўм компенсация ҳисобланган. Шунингдек, 11 нафар мансабдор шахсга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинган.

Олдинроқ Тошкент ИЭС мазут ёқиб ҳавони ифлослантиргани учун 1 млрд сўм тўлаши хабар қилинганди.

Мавзуга оид