Россия Украина элчихонаси билан ижара шартномасини бекор қилди
Аввалроқ, Киев ҳам худди шундай йўл тутган эди.
Украинанинг Россиядаги элчихонаси билан ижара шартномаси бекор қилинди, деб ёзди РИА Новости ўз манбасига таяниб. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам буни тасдиқлади.
Қайд қилинишича, элчихона билан ижара шартномаси Киев шаҳар кенгаши қарорига жавоб сифатида бекор қилинган. Украина 2023 йил апрелида Россия элчихонаси билан ижара шартномасини бекор қилган эди.
РИА Новости суҳбатдошининг таъкидлашича, «дипломатияда амал қиладиган ўзаро муносабатлар принципига кўра, бундай ҳаракатларга жавоб айнан ўхшаш бўлиши керак».
«Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Украина элчихонаси билан ижара шартномаси аллақачон бекор қилинган, бироқ ахборот майдонида кун тартиби Украина билан тўлиб кетгани туфайли бунга эътибор қаратилмаган», деб қўшимча қилди манба.
2022 йил 22 феврал куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Украинадаги элчихоналари ходимларини эвакуация этиш ҳақида эълон қилди. 24 феврал куни Россия президенти Владимир Путин ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия қўшинлари босқинига жавобан, Украина президенти Володимир Зеленский Россия билан дипломатик муносабатларни узди, Украина Ташқи ишлар вазирлиги эса ўз дипломатларни эвакуация қилди.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024