Ўзбекистон | 17:43 / 18.02.2024
14005
2 дақиқада ўқилади

Бегемотдан тортиб оқ шергача — Тошкент ҳайвонот боғи | Манзил

“Манзил” лойиҳаси охирги кўрсатувларида асосан табиат қўйнида яшаётган жониворлар ҳақида ҳикоя қилиб келди. Бу гал эса уларни жуда-жуда яқиндан: ҳайвонот боғида туриб томоша қиламиз.

Кўпчилик Тошкент ҳайвонот боғидаги хилма-хиллик унча катта эмас деб ўйлайди. “Манзил” кўрсатувини кўриб, боғда ҳайвонларнинг сиз билмаган турлари ва кўплаб жараёнларга гувоҳ бўласиз.

Бу йил 100 ёшга тўлган Тошкент ҳайвонот боғи – илмий тадқиқот ишлари олиб борадиган муассаса. У 1924 йилда 3 гектар майдонда Ўрта Осиё университети биолог олимлари ташаббуси билан собиқ Туркистон генерал губернаторининг шаҳар чеккасидаги дала ҳовлисидаги кичик ҳайвонот бурчаги негизида ташкил этилган.

Боғ 1940-йиллар охирида 200 турдан ортиқ ҳайвонлар жамланган ҳайвонот боғига айланди. Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, 1994–97-йилларда Тошкент ҳайвонот боғи учун барча замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган янги ҳайвонот боғи қурилди. Ботаника боғи яқинида жойлашган мазкур ҳайвонот боғига 1997 йил 1 сентябрда Тошкент ҳайвонот боғи кўчиб ўтган.

Ҳозирда ҳайвонот боғида 400 га яқин ҳайвон турлари сақлаб келинмоқда.

Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус

Мавзуга оид