Самарқанддаги мактаб қурилишида бир қанча қоидабузарликлар аниқланди
Объектда буюртмачининг техник, лойиҳачининг муаллифлик, пудратчининг ички назорати олиб борилмагани таъкидланмоқда.
Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида қад ростлаётган мактаб қурилиши давомида лойиҳадан четлашиб, арзон материаллардан фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд қилинишича, «Т.Қ» қурилиш корхонаси лойиҳада фаоллар зали ва спорт зали том қисмига газоблок терилиши кўрсатилган бўлса-да, амалда бошқа материаллардан фойдаланган. Бундан ташқари деворларга газоблоклар терилишида қурилиш меъёрлари қоидаларига амал қилинмаган, яъни оралиқ чоклари қоришма билан тўлиқ тўлдирилмаган. Ўрнатилган ойналар оралиғи ҳам махсус қоришма билан тўлдирилмаган.
Ушбу қоидабузарликлар Самарқанд вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.
Шунингдек, объектда хавфсизлик техникаси қоидаларига умуман амал қилинмагани, ишчилар махсус кийим-бош билан таъминланмагани аниқланган. Объектда буюртмачининг техник, лойиҳачининг муаллифлик, пудратчининг ички назорати олиб борилмагани таъкидланмоқда.
Аниқланган қоидабузарликлар инспекция томонидан назоратга олиниб, қурилиш-пудрат ташкилоти масъулларига камчиликларни бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатма берилган. Лойиҳадан четлашган ҳолда деворларга терилган бетон блоклар буздирилган.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024