Спорт | 23:15 / 22.02.2024
33299
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. «Навбаҳор» «Ал-Иттиҳод»дан аламли тарзда мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди

Осиё Чемпионлар лигаси нимчоракфинали жавоб ўйини доирасида «Навбаҳор» Саудия Арабистонида «Ал-Иттиҳод» меҳмони бўлди.

«Қирол Абдуллоҳ» стадионида ўтган баҳснинг 25-дақиқасида Жамшид Искандеров томонидан узатилган тўпни кутилмаганда Карим Бензема ўз дарвозасига йўллаб, наманганликларни ҳисобда олдинга чиқарди – 1:0.

Аммо Самвел Бабаян шогирдлари танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кета олишмади. 45+6-дақиқада Карим Бенземанинг узатмасидан кейин Ҳамидуллаҳ мувозанатни тиклади – 1:1.

Иккинчи бўлимнинг 87-дақиқасига келиб мезбонлар камбэк қайд этишди. Бу ҳам автогол эвазига бўлди. Наманганликларнинг грузиялик форварди Тома Табатадзе тўпни қайтариш чоғида ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди – 1:2.

Шу тариқа, «Насаф»дан кейин «Навбаҳор» ҳам Осиё Чемпионлар лигаси-2023/24 йилги мавсум иштирокини нимчоракфиналда аламли тарзда тўхтатди.

22 феврал (пайшанба)

ОЧЛ. 1/8 финал. Жавоб ўйини.
«Ал-Иттиҳод» (С.Арабистони) - «Навбаҳор» - 2:1
Бош ҳакам: Ко Хюн Жин (Ж.Корея)
Голлар: Ҳамидуллаҳ 45+6, Табатадзе 87 – Бензема 25 автогол.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов (с), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Русланбек Жиянов, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброрбек Исмоилов, 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Асадбек Собиржонов, 91. Тома Табатадзе.
«Ал-Иттиҳод»: 1. Абдуллоҳ  Ал Маюф, 7. Канте, 8. Фабиньо, 9. Карим Бензема, 15. Ҳасан Кадиш, 16. Файсал Ал Гамди, 17.Mарван Ас-Саҳаф, 26. Аҳмад Ҳезаги, 30. Саад Ал Моса, 37. Фамаз Ал Ями, 99. Абдулразоқ Ҳамидуллаҳ.
Четлатиш: Йован Жокич, 90+8 (Н).

Биринчи ўйин – 0:0.

Мавзуга оид