Ҳиндистонда Ўзбекистон 7та энг яхши саёҳат йўналиши рўйхатига киритилди
Ҳиндистоннинг ихтисослашган Travel Links журнали Ўзбекистонни 2024 йилдаги еттита энг яхши саёҳат йўналишлари рўйхатига киритди.
"Дунё" хабарига кўра, "Осиёнинг сирли марваридларини кашф қилинг. Яқин Шарқ ва ундан ташқаридаги 7 та энг яхши йўналиш" сарлавҳали мақола муаллифи мазкур нашр 2024 йилда саёҳат қилиш учун еттита яширин марваридни тавсия қилаётгани ҳақида сўз юритган.
Мақоланинг мамлакат сайёҳлик салоҳиятига бағишланган бўлими "Ўзбекистон: Ипак йўли мўжизалари ва меъморий улуғворлик" деб номланган. "Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон афсонавий Ипак йўли бўйлаб гуллаб-яшнаган бой тарих ва маданий уйғунликнинг жонли далилидир, – деб таъкидланган Travel Links журналида. – Ўзбек меъморчилигининг улуғворлигини ифодаловчи мафтункор Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида маҳобатли мадрасалар мажмуаси жойлашган".
Муаллиф қадимий шаҳарнинг дунёга машҳур диққатга сазовор жойларидан ташқари унинг ҳали кам ўрганилган манзиллари бўйлаб саёҳат қилишни таклиф қилади. Бу эса тарихий воқеалар чорраҳаси бўлган шаҳарнинг қадри камаймайдиган маданий-маърифий аҳамиятини акс эттирувчи сирли хазиналарни кашф этишга кўмак беради.
Мавзуга оид
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024
Ҳиндистон ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ чекловларни кучайтирди
21:54 / 12.12.2024