Ўзбекистон | 11:52 / 29.02.2024
23565
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиқди

29 февралда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Фото: Kun.uz

IQAir порталига кўра, соат 11:40 да Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 216 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “жуда зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.

Рейтингда 2-ўринни Покистоннинг Лаҳор шаҳри эгаллаган — ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 193 мкг/м3. Бангладешнинг Дакка 3-поғонада — 184 мкг/м3. Рейтингдаги ўнталикдан, шунингдек, Кампала (Уганда), Бишкек (Қирғизистон), Катманду (Непал), Деҳли (Ҳиндистон), Мумбай (Ҳиндистон), Уҳан (Хитой), Карачи (Покистон) эгаллаган. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.

23 феврал куни Тошкент жаҳонда ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 1-ўринга чиққанди.

Мавзуга оид