Иқтисодиёт | 15:44 / 04.03.2024
13241
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ипак маҳсулотларини асосан Эрон ва Хитойга сотяпти

Ўзбекистон январда 2,2 млн АҚШ долларлик ипак ва ипак маҳсулотларини экспорт қилган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг январ ойида хорижга қиймати 2,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган ипак ва ипак маҳсулотлари экспорт қилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январ ойида энг кўп ипак ва ипак маҳсулотлари экспорт қилган давлатлар орасида Эрон биринчи ўринни эгаллади  – 1,1 млн.

Ундан кейинги ўринлардан ипак ва ипак маҳсулотлари 956 минг ва 136 минг доллар миқдорида экспорт қилинган Хитой ҳамда Корея жой олди.

Шунингдек, Туркияга 41 минг долларлик ипак ва ипак маҳсулотлари сотилган бўлса, бошқа давлатлар ҳиссасига 11 минг долларлик маҳсулот тўғри келди.

Мавзуга оид