Жамият | 17:05 / 04.03.2024
15798
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди

Янгийўл туманида яшовчи эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўз хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга кадар текширув кетмоқда.

3 март куни эрталаб Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида эр-хотин ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Якшанба куни соат 06:30 ларда туманнинг Янги бўстон кўчасидаги уйда яшовчи 68 ёшли эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўз хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланган.

Янгийўл шаҳар туманлараро суд тиббий экспертиза бўлимининг 3 мартдаги бирламчи маълумотномасига кўра, уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш, мия ва ўпка шиши сабаб бўлгани кўрсатилган. Бунинг исботи тариқасида ички аъзоларнинг алвон-қизғиш рангдалиги маълум қилинган.

Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид