Ўзбекистонда ов мавсуми якунланди
Энди 15 августга қадар ҳар қандай ов учун тақиқ ўрнатилади.
«Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунига мувофиқ 28 февралдан Ўзбекистонда ов мавсуми якунланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, энди 15 августга қадар ов қилишга тақиқ ўрнатилади.
Вазирлик фуқаролардан чеклов вақтида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилик талабаларига риоя этишни, шу билан бирга, қуш ови бўйича берилган рухсатномаларни 10 кун муддатда Ўзбекистон Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва унинг бўлинмаларига топширишни сўрамоқда. Таъкидланишича, ноқонуний ов учун қаътий жавобгарлик белгиланган.
Вазирлик маълумотига кўра, аввалги мавсумда ноқонуний ов билан боғлиқ бўлган мингдан ортиқ ҳолат аниқланган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан қарийб 3 миллиард сўмга яқин жарима жазоси қўлланган. Шунингдек, улардан 837 та ҳайвон ва парранда, 2836 кг балиқ, 160 дан ортиқ ноқонуний ов қуроллари олиб қўйилган.
Мавзуга оид
18:02 / 04.12.2024
Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавоси талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади
19:40 / 17.11.2024
Олимлар дунёдаги чучук сув захиралари нега камайганини тушунтирди
16:49 / 16.11.2024
Океан сувларининг исиши чиғаноқ ҳосил қиладиган планктонларга хавф солмоқда — тадқиқот
11:40 / 10.09.2024