Ўзбекистон | 13:25 / 07.03.2024
5374
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Японияга ташриф буюрди

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг Японияга ташрифи Либерал-демократик партия вице-президенти, мамлакат билан Дўстлик лигаси раиси билан учрашувдан бошланди.

Фото: ТИВ

Кеча ташриф билан Токио шаҳрига борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Либерал-демократик партия вице-президенти, Япония парламентидаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси раиси Таро Асо билан учрашди.

"Ўзбекистоннинг Япониядаги яқин дўсти, Либерал-демократик партия вице-президенти, Япония парламентидаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси раиси Таро Асо жаноблари билан учрашганимиздан ғоят мамнунмиз", — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Қайд этилишича, халқ дипломатияси мамлакатларни янада яқинлаштиришда муҳим рол ўйнайди. 

"Жаноб Асо ва унинг жамоасига Ўзбекистон-Япония алоқаларини ривожлантиришга кўрсатаётган доимий кўмаги учун миннатдорлик билдирамиз", дейди Бахтиёр Саидов.

Мавзуга оид