Ўзбекистон | 09:08 / 12.03.2024
10209
1 дақиқада ўқилади

Юқори Тўпаланг табиат боғи ходимлари қўнғир айиқни тасвирга олди 

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ушбу ноёб жониворлар Юқори Тўпаланг миллий табиат боғида 12 боши учраши аниқланган.

Сурхондарё вилоятида жойлашган Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи ходимлари қўнғир айиқни тасвирга олди. 

Вилоят Экология бошқармаси хабарига кўра, миллий табиат боғида назорат ишларини олиб бораётган давлат инспекторлари озуқа қидираётган қўнғир айиқни тасвирга туширди. 

Қўнғир айиқлар, асосан, Осиё, Европа ва Шимолий Америка ҳудудларида учрайди. Улар қишнинг узоқ давом этишига қараб 7 ойгача уйқуга кетиши мумкин. 

Мамлакатда айиқлар иссиқ иқлим шароитида эрта баҳордан ҳаракатга кела бошлайди. 

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ушбу ноёб жониворлар Юқори Тўпаланг миллий табиат боғида 12 боши учраши аниқланган.

Мавзуга оид