Эрондаги олов байрами чоғида 4 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олди
Гулхан устидан сакраб ўтиш ва пиротехника воситаларидан фойдаланиш чоғида камида 26 киши ҳалок бўлди.
Эрондаги Чаҳоршанбе-Сурий янги йил байрами олдидан ўтказилган тадбирда 4 мингдан ортиқ киши жароҳат олди, улардан 26 нафари ҳалок бўлди, деб хабар берди Mehr.
Кўчаларда гулхан ёқиш ва пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган. Ўтган йили ушбу байрам чоғида 700 дан ортиқ киши жароҳатланган, камида 17 киши ҳалок бўлган эди.
Чаҳоршанбе-Сурий - Эронда янги йил — Наврўз арафасидаги қадимий олов байрами бўлиб, баҳор келиши ва табиатнинг қайта туғилишини англатади. Анъанага кўра, эронликлар ширин ва нордон ёнғоқларнинг махсус аралашмасини истеъмол қиладилар ва кечқурун кўчаларда гулхан ёқиб, унинг устидан сакраб ўтадилар. Шунингдек, пиротехника воситаларидан ҳам фойдаланадилар.
Мавзуга оид
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
16:32 / 19.12.2024
Ўзбекистон Эрон билан қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кучайтиради
19:15 / 15.12.2024