Ўзбекистон | 21:01 / 13.03.2024
6185
1 дақиқада ўқилади

Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинди

Конвенция иш берувчиларнинг иш ҳақини ўз вақтида нақд пулда тўлашини таъминлашга қаратилган. 

Президент томонидан имзоланган қонун билан Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенцияси ратификация қилинди. 

95-сонли ушбу конвенция 1949 йил 1 июлда Женевада қабул қилинган ва 1952 йил 24 сентябрда кучга кирган. СССР бу ҳужжатни 1961 йил январда ратификация қилган. 

Конвенция иш берувчиларнинг иш ҳақини ўз вақтида нақд пулда тўлашини таъминлашга қаратилган. Ҳужжат иқтисодий фаолиятнинг барча соҳаларига ва барча тоифадаги ишчиларга тегишли. 

Унда айтилишича, нақд пул кўринишидаги иш ҳақи фақат мамлакатда муомалада бўлган валютада тўланади, вексел, квитанция, купон ёки қонуний валютага муқобил келадиган бошқа шаклда тўлаш тақиқланади. Бироқ, ваколатли орган муайян ҳолларда иш ҳақини банк чеклари ёки почта жўнатмалари орқали тўлашга рухсат бериши мумкин.

Мавзуга оид