Ҳоким ёрдамчилари кўмагида 206 мингта иш ўрни яратилди
2023 йилда ҳоким ёрдамчилари кўмагида 241 минг нафар фуқарога ижара асосида ер ажратилди. Бу ҳақда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Шунингдек, 1,6 млн нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинди. Ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномалари асосида 472 мингта лойиҳага 10 трлн сўмлик кредитлар ажратилди.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 54 мингта "маҳаллабай" микролойиҳадан 51 мингтаси ишга туширилиб, натижада 206 мингта иш ўрни яратилди.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан 1,1 млндан ортиқ камбағал оилага индивидуал дастурлар ишлаб чиқилиб, қисқа даврда бу оилаларнинг 95 минг нафар ишсиз аъзолари доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 36 минг нафарига имтиёзли кредит ва 8 минг нафарига субсидиялар ажратилди.
Мавзуга оид
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
20:18 / 30.11.2024
Энергетика соҳасидаги сусткашлик учун 14 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
19:17 / 30.09.2024