Иқтисодиёт | 07:31 / 21.03.2024
14870
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қарийб 10 млрд долларга етди
2024 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларидан ошган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2 ойда 151 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 фоизга ошган.
Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,5 фоиз), Россия (17,8 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,4 фоиз) ва Корея Республикасида (3,7 фоиз) қайд этилган.
Мавзуга оид
17:07 / 24.12.2024
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
13:33 / 18.12.2024
Ўзбекистон савдони осонлаштириш бўйича миллий "йўл харитаси"ни имзолади
14:40 / 17.12.2024
Ўзбекистон Стокҳолм ва Ҳелсингборгда савдо уйларини очмоқчи
08:20 / 13.12.2024