Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда
Offshore Outsourcing Tour 2024 тадбири доирасида IT Park ижрочи директори Абдулаҳад Қўчқоров ва NUWA Robotics компанияси директори Ҳунг Жуи-Жен ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Келишув Ўзбекистондаги ахборот технологиялари, робототехника ва аутсорсингни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, мамлакатда компания филиалини очиш ва IT Park резиденти мақомини олишни назарда тутади.
NUWA Robotics компаниясига 2016 йилда Хитойда асос солинган бўлиб, инсон билан ўзаро чуқур алоқада бўлишга қодир роботларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Компания сунъий интеллект, дастурий ва аппарат таъминотларини яратиш, роботлар ишлаб чиқариш ва уларнинг UX-дизайнига ихтисослашган.
Ҳозирда NUWA Robotics компанияси Тайван, Хитой, Япония ва бошқа мамлакатларда ўз офисларига эга. АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва шу каби 10 дан ортиқ мамлакатлардаги корхоналар мазкур компаниянинг мижозлари ҳисобланади. Компания аллақачон бутун дунё бўйлаб йигирма мингдан зиёд роботларни фойдаланишга топширди. Шунингдек, уларнинг маҳсулотлари эса мингдан ортиқ оилалар ва таълим муассасалари томонидан қўлланади.
Мавзуга оид
10:50 / 04.12.2024
Олимлар спиртдан ёнилғи оладиган мини-роботларни ихтиро қилди
15:44 / 13.11.2024
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
16:03 / 11.11.2024
Хитойдаги дарёда дунёдаги биринчи қутқарувчи робот патруллик қилишни бошлади
21:58 / 25.10.2024