Ўзбекистон | 12:56 / 27.03.2024
5288
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда майнинг-пул фаолияти учун қоидалар тасдиқланди
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг “Майнинг-пул фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.
Майнинг-пул – майнинг жараёнини таъминлаш мақсадида ҳисоблаш қувватларини бирлаштирувчи электрон платформани тақдим этувчи ташкилот.
Майнинг-пулнинг электрон платформасида қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:
- майнингни амалга ошириш жараёнида топилган крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) бошқа крипто-активларга айирбошлаш бўйича операциялар;
- майнинг-пул иштирокчиларининг крипто-активларини сақлаш;
- муқаддам муомалага киритилган крипто-активларни майнинг-пул ва майнинг-пул иштирокчиларининг крипто-ҳамёнларига ўтказиш;
- аноним крипто-активлар майнинги ва бошқа операцияларни амалага ошириш.
Майнинг-пул иштирокчиларнинг майнингни амалга оширишда топилган крипто-активларини (шу жумладан уларнинг номидан) крипто-активлар билан бошқа операцияларни амалга ошириш мақсадида ишлатишга ҳақли эмас.
Майнинг-пул қуйидагилар билан шартнома тузишга ҳақли эмас:
- Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний шахслар;
- 18 ёшга тўлмаган шахслар;
- мажбурий идентификациядан ўтмаган миллий ва хорижий майнерлар;
- жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётганлар рўйхатига киритилган шахслар.
Мавзуга оид
08:10 / 17.09.2024
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
14:37 / 01.06.2024
Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидалари эълон қилинди
08:59 / 22.04.2024
Икки ҳудудда ноқонуний майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди
07:46 / 20.04.2024